Мактаб битирувчилари якуний имтиҳонлардан озод қилинди

10:35 11 Апрель 2020 Дунё
2066 0

Масофавий ўқитиш ҳолатида мактаб битирувчиларининг якуний аттестацияси фанлар бўйича йиллик баҳоларига асосланиб қўйилади. Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги ана шундай қарорга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Абитуриентлар учун ягона тест синовлари эса ўз муддатида ўтказилади.

Вазирлик хабарига кўра, Қозоғистондаги фавқулодда вазият ва ўқувчиларнинг масофавий ўқишга ўтишлари сабабли, Таълим ва фан вазирлиги 9 (10)-синф ўқувчилари учун якуний аттестатлаш имтиҳонлари ва 11 (12)-синф ўқувчилари учун давлат якуний аттестатлаш имтиҳонларини ўтказмасликка қарор қилди.

“Биз чуқур таҳлил қилган ҳолда, шундай қарорга келдик. Вазирлик буйруқларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Фан имтиҳонлари ўтказилмайди. Бу ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришини якуний баҳолашнинг максимал даражада адолатли бўлишини таъминлайди”, — дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер