Май ойида пропан нархи қандай ўзгарди?
Иллюстратив фото
Энергетика вазирлиги жорий йилнинг май ойи биринчи ярмида суюлтирилган газ бозори таҳлилини эълон қилди.
Маълум қилинишича, суюлтирилган газнинг биржа савдоларидаги ўртача сотилиш нархи ой бошида 1 тонна пропан учун 6 миллион 409 минг сўм бўлган.
15 майга келиб, мазкур рақам ўртача 5 миллион 427 минг сўмни ташкил этган ва ой бошидагига нисбатан 982 минг сўм ёки 15,32 фоиз арзонлаган.
15 май санасида биржа савдоларига жами 2 893 тонна суюлтирилган газ (пропан) қўйилган бўлиб, унинг 1 264 тоннаси сотилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг