Маҳсулот тури 200, ишчилар сони 60 нафарга етди

13:29 11 Сентябр 2023 Жамият
400 0

Фото: “Халқ сўзи”

Андижон вилоятида чиқиндини қайта ишлаш орқали эҳтиёжбоп маҳсулотлар тайёрлаш ривожланиб бормоқда. Айни пайтда ўндан зиёд корхоналар айнан шу йўналишда фаолият юритяпти. Андижон туманидаги “Texno innovator” пластмасса заводи шулар жумласидандир.

— Корхонамиз 2007 йилда ташкил топган бўлиб, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, — дейди менежер Шохрухбек Мирзаев. — Дастлаб иккита дастгоҳ ва беш нафар ишчи билан иш бошлаганмиз. Ўшанда икки турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилар эди. Бугунги кунга келиб, маҳсулотимиз тури 200 тага, ишчилар сони эса 60 нафарга етди.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хомашёсини вилоят ҳудудидан йиғиб олинган, фойдаланишга яроқсиз чиқинди пластмасса ташкил этади. Бир ойда 100 тонна хом ашёни қайта ишлаш орқали хўжалик буюмлари билан бир қаторда 3 та қўшма корхонага автомобиллар эҳтиёт қисмлари етказиб берилмоқда. Йиллик савдо айланмаси 15 миллиард сўмни ташкил этгани ҳолда шундан 7 миллиард сўми қўшни давлатларга экспорт қилиняпти. Сифатли, арзон ва истеъмолчилар талабига мос маҳсулотларга бўлган талаб кундан-кунга ортмоқда. Бу эса маҳсулот ҳажмини оширишни тақозо этяпти. Шу боис тез кунда қўшимча 8 та янги дастгоҳларни ишга тушириш ишлари йўлга қўйилган. Бунинг натижасида жамоа яна 30 нафар ёш мутахассисни ишга жалб қилишни мўлжалламоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер