Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Учқўрғон туманига ҳоким бўлди
Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Дастлаб Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Шундан сўнг депутатлар вилоят ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Жаҳонгир Риззаевни вазифасидан озод этиш ҳамда Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.
Муҳаммад Ҳайдаров ҳозирга қадар Наманган туманидаги “Олахамак” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг