Маҳаллабай ишлаш тизими қандай самара бермоқда?
Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”
Секторлар фаолияти ҳар бир ҳудудда аҳолининг ижтимоий ҳимоя муҳтож қатлами муаммоларини ўрганиш билан бирга уларга, ўз вақтида ечим топиш, бунга мутасаддилар эътиборини қаратиш орқали фуқароларнинг ислоҳотлардан розилигини таъминлашга қаратилган.
Мазкур институт олис Зарафшон шаҳрида ҳам ўз самарасини бермоқда. Шаҳар прокурори 2-сектор томонидан ҳудудда “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида, халқ билан мулоқотни янги босқичга кўтариш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва улар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 2 ойида сектор ҳудудида “аёллар дафтари”га киритилган 45 нафар хотин-қиз турли соҳаларда иш билан таъминланди. Шунингдек, уларнинг 14 нафарига тикувчилик, қурилиш, маиший техника, қандолатчилик йўналишларида ўз бизнесларини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида 456 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб берилди.
Бундан ташқари, “аёллар дафтари”га рўйхатга олинган 19 нафар хотин-қиз тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ўқитилиб, сертификатлар топширилди.
Сектор ҳудудидаги боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд бир оилага ҳамда 3 нафар ногиронлиги бўлган аёлнинг ҳар бирига 980 минг сўмдан моддий ёрдам, 12 нафарига тиббий дори воситалари билан, 4 нафар аёлларга психологик маслаҳатлар берилди.
Мазкур тадбирларнинг бачаси инобатга олинган ҳолда, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашнинг қарорига кўра, “аёллар дафтари” рўйхатида турган 29 нафар хотин-қиз рўйхатдан чиқарилиши таъминланди.

Секторда ёшлар ўз орзу-ҳавасларига эришиши, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг 9 нафарига 193 млн. 900 минг сўмлик имтиёзли кредитлар олишларида кўмаклашилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, секторда яшовчи 8 нафар фуқароларга ўз тадбиркорлигини бошлашлари учун 210,8 млн. сўмлик кредитлар олишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, 2-сектор раҳбарлигида “Янги-Зарафшон” МФЙда аёллар рўйхатида турувчи фуқаро Ж.Бузауованинг уйини том қисмига 10 млн. 240 минг сўмлик, “Янги-Зарафшон” МФЙнинг 3-квартал, 52-уйда яшовчи фуқаро З.Алдиярова уйининг том қисми эса 1 млн. 300 минг сўмга таъмирлаб берилди.

Аҳоли, айниқса, аёллар ўз бизнесларини очиб ўзлари ва бошқа аёллар учун иш ўринлари яратишлари учун яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда. Чунончи, сектор ҳудудидаги “Янги-Зарафшон” МФЙнинг 1-квартал ҳудудидан фуқаро Б.Яхшиева томонидан “Қуёшжон” номли оилавий мактабгача таълим муассасаси очилишида унга 55 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб берилди. Натижада 17 нафар бола муассасага қамраб олиниб учта янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, ҳудуддаги “Янги-Зарафшон” МФЙда прокурор ташаббуси билан “Наргиза” тикувчилик цехи очилиши таъминланиб, бунда 10 нафар аёллар иш билан таъминланишига эришилди. “Зар Шохона Мебел” ХК раҳбари Ш.Хамидов томонидан “Мебель ясаш цехи”га хом ашё маҳсулотини сотиб олиши учун эса 100 млн. сўм кредит олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур тадбирлар аҳолининг ислоҳотлар самарасидан баҳрамандлигини таъминлаш билан бирга, уларда дахлдорлик ҳиссини ҳам улғайтирмоқда.
Темур ЭШБОЕВ
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг