“Маҳалла назорати“ ва ”Маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
Ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.
Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар
ўтказилади.
Маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб борилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг