Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

18:18 29 Август 2023 Жамият
759 0

2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:

давлат гранти — 3 238 нафар;
тўлов-контракт — 3 155 нафар.

Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Талабгорлар натижаларни http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Эслатма: Президент қарорига асосан, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер