Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси VI халқаро маданият саммитида иштирок этди

09:30 31 Август 2022 Сиёсат
765 0

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Эдинбургда (Шотландия) ўтказилган VI халқаро маданият саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Жамғарма ахборот хизмати маълум қилди.

Жамғарма ижрочи директори Гаяне Умерова олий даражадаги учрашувда сўзга чиқиб, Жамғарманинг 2023 йилда Қорақалпоғистонда «Барқарор ривожланиш биенналеси»ни ўтказиш бўйича режалари билан ўртоқлашди.

Анжуманда 30 давлат вакиллари, шу жумладан, АҚШ, Япония, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларнинг маданият вазирлари иштирок этди. Шотландия парламентида бўлиб ўтаётган саммит фикр-мулоҳазалар ва тажриба алмашиш учун қулай минбарга айланиб, бутун дунё маданият вазирлари ва санъат арбобларини бирлаштиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер