Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси бўлиб ўтади
Фото: Архив сурат
«Францияга бир йилда 60 млн, Луврнинг ўзига 10 млн дан кўпроқ сайёҳ ташриф буюради. Кўргазма орқали Ўзбекистонга, унинг маданияти ва тарихига нисбатан қизиқиш ортишига ишонамиз. Бу туризмни ривожлантиришда катта реклама вазифасини ўтайди», — дейди Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров.
24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача ташкил этиладиган мазкур кўргазмада мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид энг сара топилмалар, жами 320 дан ортиқ нодир экспонатлар намойиш этилади. Қадимги Варахша, Афросиёб деворий суратлари, VIII-X асрга оид «Катта Лангар Қуръони» каби ноёб осори атиқалар шулар жумласидан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг