“Ливерпул” дарвозабонининг йўқолиб қолган отасининг жасади топилди

09:54 27 Февраль 2021 Спорт
459 0

Англиянинг «Ливерпул» клуби дарвозабони Алисон Бекернинг отаси Хосе Бекер ўлик ҳолда топилди.

Эркак ўз ҳудудидаги сув омборларидан бирига борганидан кейин ғойиб бўлган. Воқеа жойига қутқарувчилар чақирилган, аммо қоронғи тушгач улар қидирувни тўхтатишга мажбур бўлишган. Эрта тонгда эса катта Бекернинг жасади топилган.

28 ёшли Алисон Хосе Беккернинг ягона ўғли эмас. Унинг 34 ёшли ўғли Муриэл ҳам дарвозабон амплуасида тўп суради ва айни пайтда Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоасининг шарафини ҳимоя қилмоқда.

21 февраль куни Бразилия терма жамоаси ва “Барселона” клубининг собиқ футболчиси Роналдинонинг онаси коронавирус асоратларидан вафот этгани маълум бўлган эди. Футболчининг онаси 2020 йилнинг декабрь ойида инфекцияни юқтириб олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер