«Ливерпуль» «Бавария» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Англиянинг «Ливерпуль» клуби «Бавария»нинг франциялик ҳужумчиси Майкл Олисени ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда «Caught Offside» нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, «мерсисайдликлар» ушбу футболчининг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. «Ливерпуль» Олисени 2027 йил жамоа билан шартномаси якунланадиган Муҳаммад Салахга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Лекин ҳозирча бу борада «Бавария» ҳеч қандай реакция билдиргани йўқ. Олисeнинг Мюнхен клуби билан шартномаси тўрт йиллик.
Маълумот учун, «Бавария» француз футболчисини 2024 йилнинг ёзида «Кристал Пэлас»дан сотиб олганди. 2024/25 йилги мавсумда Олисе барча мусобақадаги 55 ўйинда майдонга тушиб , 20 та гол урди ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг