Ливан ҳудудидан Исроилга 10 та ракета отилди
Фото: Reuters
Ливан ҳудудидан Исроилга 10 та ракета отилганидан кейин Исроил мудофаа кучлари жавоб зарбаси берганини хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
Исроил ҳарбийлари Ливан чегарасига туташ ҳудудда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирган. Шундан сўнг, матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ливан ҳудудидан Исроил ҳудудига 10 марта ракета учирилган. Исроил мудофаа кучлари бунга жавоб қайтарган.
Аввалроқ, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ливан чегараси яқинида исроиллик пиёда аскарларини ўққа тутгани ҳақида хабарлар қилганди. “Ҳизбуллоҳ” томонидан маълум қилинишича, ҳаракат жангчилари Ал-Маликия ҳудуди яқинида исроиллик пиёда аскарларини аниқлаган.
Шу билан бирга, Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати раҳбарияти билан Фаластин — Исроил можаросида иштирок этишга йўл қўйилмаслик борасида музокаралар олиб бораётгани маълум бўлди. Расмийлар Ғазода қуруқликдаги операция бошланиши “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг Исроил армияси билан кенг кўламли жанговар ҳаракатларга олиб келишидан хавотирда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг