Лейтенант Меньковнинг маҳорат сабоқлари
Архив фото
Мудофаа вазирлиги спорт клубининг таниқли вакиллари “Tуябўғиз” сув омбори (Тошкент денгизи)да ёшларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича маҳорат сабоқлари ўтказди.
Унда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси, лейтенант Вадим Меньков, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Герасим Кочнев ва Ольга Умарова каби қатор спорт усталари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Таъкидлаш керакки, Вадим Меньков байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича тўрт карра Осиё ўйинлари ғолибига айланган илк спортчи, Халқаро каноэ федерацияси томонидан дунёнинг 2009 йилдаги “Энг яхши каноэчиси”, деб топилган.
Машғулотда ҳали мактаб ўқувчиси бўлса-да, каноэда эшкак эшиш бўйича спорт устасига айланиб улгурган Гулбаҳор Файзиева ҳамда спорт устаси, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилноза Раҳматова ҳам қатнашди.
Маҳорат сабоқлари жараёнида 2018 йили байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича “Йилнинг энг яхши мураббийи” дея эътироф этилган, Мудофаа вазирлиги спорт клуби катта мураббийи Екатерина Заркова ёшларга маслаҳатларини бериб борди. Дунё миқёсида танилган спортчилар билан ўтказилган машғулотлар иштирокчиларни юксак марраларга чорлагани, шубҳасиз.
Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг