Куйдиради, кулдиради...

Тошкент Фотосуратлар уйида карикатурачи рассом Маҳмуд Эшонқуловнинг “Карикатура – куйдиради, кулдиради....” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.
Маҳмуд Эшонқулов тасвирий санъатнинг энг машаққатли йўналишларидан ҳисобланган карикатурада кўпгина ютуқларни қўлга киритган. Унинг меҳнатлари нафақат республикамиз, балки халқаро миқёсда тан олиниб, Бутунжаҳон Карикатурачи рассомлари уюшмаси (UWC) аъзоси ҳамда мазкур уюшманинг Ўзбекистондаги вакили бўлган. 2003 йили 2-Халқаро Хитой карикатура танловида, 2012 йили 1-Халқаро Эрон карикатура фестивалида ва 2014 йили Исроилда бўлиб ўтган 20-Халқаро Хайфа карикатура танловида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашган. 2007 йил Сербиянинг Крушевац, 2008 йил Хорватиянинг Осижек, 2008, 2010, 2012, 2013-йилларда эса Тошкент шаҳрида шахсий карикатура кўргазмаларини ўтказган. 2008 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. У карикатурачи рассом сифатида 250 дан ортиқ халқаро танловлар иштирокчиси ва совриндоридир.
Муаллифнинг ҳажвий асарлари карикатуранинг ижтимоий, иқтисодий, фалсафий, сиёсий, экологик, гуманитар, глобал жиҳатларини қамраб олади. Асарлари томошабин диққатини жалб этиб, фикрлашга, атрофида кечаётган воқеаларга бефарқ бўлмасликка ундайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг