Крипто-активлар соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берувчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб белгиланмоқда.
Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши крипто-активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантиришга ҳамда мазкур соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг