Кўзи ожизлар ўртасида илк маротаба Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Фото: International Sambo Federation
2022 йилдан бошлаб Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) заиф кўрувчилар ва кўзи ожизлар ўртасида жаҳон чемпионати ва қитъавий биринчиликлар ўтказилишини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси мазкур йўналишда ҳам ишларни бошлаб юборган. Бугун, 1 март куни Тошкент шаҳрида заиф кўрувчилар ва кўзи ожизлар ўртасида Республика чемпионати ташкил этилди.
Чемпионатни ташкил этишдан мақсад, мазкур йўналишда ҳам терма жамоани шакллантириш ва шу орқали халқаро мусобақаларда юртимиз байроғини янада юқорига кўтаришдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг