Кўз илғамас “дарча” фош этилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими ходимлари томонидан карантинли даврда белгиланган санитар қоидаларига амалга қилган ҳолда ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Хусусан, Оқбулоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Муроджон Аҳмедов ўз фойдасини кўзлаб қинғир ишга қўл урган “устамон” истеъмолчилардан бўлиб чиқди. Аниқланишича, “Карантин пайтида ким билиб ўтирибди”, деб ўйлаган чоғи ташқари девор орасидан яширин тармоқ тортиб, электр энергиясини ҳисоблагичдан ташқари ишлатиб келган. Олиб борилган тезкор ўрганиш жараёнида истеъмолчининг қилмиши ошкор, юзи шувут бўлди.

Фуқаро ўғринча электр энергия тармоқларидан фойдаланиши орқали ҳуқуқбузарлик содир этган, деб топилди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.
Учқўрғон туман Наврўз МФЙ да яшовчи фуқаро Шуҳрат Атабоев ҳам шу тоифадаги инсонлардан экан. Унга тегишли хонадон кўздан кечирилганда электр тармоғига ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоққа уланиш ҳолати аниқланди. Қоидабузарлик бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, истеъмолчи тармоқдан ажратилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг