Косондаги кластер 5 босқичли янги лойиҳаларни амалга оширади

12:38 17 Март 2021 Иқтисодиёт
918 0

Косон туманида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини кластер шаклини жорий этган «Бунёдкор» МЧЖда 2020 йилда 284 фермер хўжалиги билан контрактация шартномалари тузилган бўлиб, 22 690 тонна пахта хомашёси қабул қилиниб, ундан 2100 тонна ип-калава ишлаб чиқарилди. Шундан 2000 тонна ёки 3,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги ип-калава хорижга экспортга чиқарилди. Энг муҳими корхона 172 нафар маҳаллий ёшлар учун доимий иш ўрни яратган.

Корхона жорий йилда яна 5 босқичли янги лойиҳани амалга оширишни кўзда тутган. Хусусан, лойиҳа қиймати 271090,0 млрд сўм бўлган қуввати йилига 900 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий ускуналар 2021 йилнинг 3-чорагида қурилиб ишга туширилади. Бу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, 350 нафар маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланади.

Шунингдек, лойиҳа қиймати 90 971, 0 млрд сўмлик йилига 3953 тонна мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган тўқимачилик ускуналари олиб келиниб, жорий йилнинг 3-чорагида ишга туширилади. Натижада 220 нафар янги иш ўрни очилади. Кейинги босқичда матодан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган 41 972, 0 млрд сўмлик дастгоҳлар келтирилиб, шу йилнинг 3-чорагида монтаж қилинади ва ишга туширилади. Бу лойиҳа доирасида 450 та янги иш ўрни очилади.

Лойиҳанинг 4- ва 5- босқичида чигитни қайта ишлаш (ёғ-мой заводи) бўйича 33270, 0 млрд сўм сўмлик ва чорвачилик комплекси барпо этиш бўйича 35000, 0 млрд сўмлик технологик ускуналар олиб келиб ўрнатилади ҳамда 250 та янги иш ўрни яратилади.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер