Коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири иш фаолиятини вақтинча тўхтатди
Фото: Иллюстратив фото
«Johnson & Johnson» компанияси Нидерландиянинг Лейден шаҳридаги коронавирусга қарши вакциналар партиясини ишлаб чиқаётган ягона заводини вақтинча ёпди. Бу ҳақда «New York Times» маълум қилди.
Қайд этилишича, компания Нидерландиядаги заводда бошқа вируслардан ҳимоя қилувчи препаратларни ишлаб чиқармоқда.
Компания матбуот котиби Жей Саргентнинг таъкидлашича, заводда коронавирусга қарши вакциналар етарлича ва уларни етказиб беришда муаммо юзага келмайди.
«Шунингдек, компания март ойида Лейдендаги заводда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқаришни қайта тиклаши ҳам мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг