Коронавирусга қарши вакцина айрим тоифа одамлар учун ўта хавфли
"Pfizer" компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаш оғир аллергик реакцияларга эга одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Мамлакатда оммавий эмлаш бошланганидан сўнг Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг икки нафар ходимида препаратга аллергик реакция ҳосил бўлган.
Шу боис Озиқ-овқат ва дори-дармон воситаларини назорат қилиш агентлиги дори воситаларига жиддий аллергик реакцияга эга бўлган фуқароларни эмламасликни тавсия қилди.
«Эҳтиёт чораси сифатида оғир аллергик реакциялар эга бўлган одамларга ушбу вакцинани олмаслик маслаҳат берилди», дейди профессор Стивен Поуис.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг