Коронавирус тест-синови айрим ҳолатларда нега хато чиқмоқда? Мутахассис изоҳи
Коронавирус учун синовларнинг нотўғри натижа чиқаришини баъзида уларнинг организмда коронавируснинг фаол эканлигини ёки иммунитетнинг хасталик устидан аллақачон ғалаба қозонганлигини аниқлай олмаслиги билан изоҳлаш мумкин.
Бу ҳақда Олий иқтисодиёт мактабининг Соғлиқни сақлаш институти раҳбари Лариса Попович маълум қилди.
«Шундай тест-синовлари борки, уларнинг сезгирлиги етарлича даражада юқори бўлмайди. Айни шу жиҳат уларга организмда кам миқдорда бўлган антитаначаларни аниқлашга имкон бермайди. Агар тестлар муваффақиятсиз антигенларга қаратилган бўлса, унда бу каби синовлар бошқа патогенларнинг қолдиқ изларини топишига олиб келади» — дейди мутахассис.
«Албатта, ҳар бир синовнинг маълум бир чекловлари бор. Баъзида нотўғри натижалар геном қисмини нотўғри танлаш сабаб юзага келади», деб қўшимча қилмоқда эксперт хато натижалардан ҳимояланиш учун бир неча бор синовдан ўтиш кераклигини таъкидлар экан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг