Коронавирус пандемияси шу йил бекор қилиниши кутилмоқда — ЖССТ

14:12 14 Март 2023 Дунё
930 0

Фото: Архив сурат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесуснинг таъкидлашича, жорий йилда CОVID-19 пандемияси якунланиши кутилмоқда.

Унинг фикрига кўра, ҳозир дунёда эпидемиологик вазият нисбатан барқарор. Сўнгги ҳафталарда касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари пандемия бошланган илк кунларга нисбатан сезиларли даражада кам.

— 2023 йилнинг қайсидир нуқтасида биз CОVID-19 пандемиясини бекор қилишимизга ишончим комил, —деди Т. Гебреесус.

Шунга қарамай, ҳали хотиржамликка берилишга бироз эрта. Мутахассислар хулосасига кўра, келгусида коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиб, пандемиянинг янги тўлқинини авж олмаслигига кафолат йўқ.

Шу боис, барча аҳоли қатлами, айниқса, хавф гуруҳига мансуб кишилар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишлари керак. Бу — жамоавий иммунитетни кучайтириш орқали касалликни тўлақонли жиловлашда муҳим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер