Коронавирус: кеча 50 нафарга яқин киши касалликдан соғайди
2022 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 288 (+36) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 1 нафари Хоразм вилоятида,
— 10 нафари Тошкент вилоятида,
— 25 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Андижон вилоятида 3 нафар,
— Тошкент вилоятида 14 нафар,
— Тошкент шаҳрида 30 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236 275 (+47) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг