Коронавирус: касалланишлар сони яна пасайди

13:33 02 Ноябрь 2021 Жамият
517 0

Кеча юртимизда 280 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади.

Жумладан, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186521 (+277) нафарни ташкил этмоқда.

Кеча касалликдан соғайганлар жами 182426 (+381) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1327 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер