Коронавирус: касалланишлар сони пасайди
Кеча юртимизда 1120 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Жумладан, 2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216186 (+1123) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 205495 (+1278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг