Коронавирус: касалланишлар сони ортяптими?
2022 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237888 (+35) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 2 нафари Андижон вилоятида,
— 17 нафари Тошкент вилоятида,
— 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Тошкент вилоятида 17 нафар,
— Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235711 (+37) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг