Коронавирус аломатларининг кунлик жадвали эълон қилинди

13:37 14 Июль 2020 Жамият
3913 0

“Yuksalish” умуммиллий ҳаракати COVID-19 аломатларининг кунлик жадвалини эълон қилди.

Коронавирус симптомлари вирус одам организмига тушганидан сўнг ўртача 5 — 6 кундан сўнг маълум бўлади. Унинг инкубацион даври 14 кун давом этади.

Covid-19 симптомлари қуйидаги тартибда намоён бўлади:

1-4 кун

Асосий аломати – тана ҳарорати кўтарилади. Баъзиларда мушаклар оғриши, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилади. Касаллик бошланиши енгил шаклда бўлиши ҳам мумкин, бунда бемор жиддий қабул қилмайди.

5-6 кун

Нафас олиш қийинлашади. Айниқса, мавсумий касалликлари бор ёши катталар, қарияларда кузатилади.

7-8 кун

Нафас олиш янада қийинлашади, бироқ ушбу даврда бошқа аломатлар кучсизланиши мумкин.

9-10 кун

Инфекцияни бошидан оғир кечираётган беморлар жонлантириш бўлимига ўтказилади. Барча аломатларга қорин соҳасида оғриқ ҳам қўшилади.

12-кун

Беморлар тузала бошлайди, ҳарорат кўтарилиши тўхтайди.

17-кун

Соғайганларга жавоб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер