Коронавирус: 13 нафар беморнинг аҳволи оғир
“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 104 нафар беморнинг 28 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, саккиз нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 108 нафар бемор даволанмоқда, беш беморнинг аҳволи оғир. Вилоятлардаги беморлар учун Тошкент билан тўғридан-тўғри телемаслаҳатлашув тизими ташкил этилган. Барча ҳудудлардаги беморлар назоратга олинган”, — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг