Корхоналар ҳам малакали кадрларга муҳтож — Волфганг Ҳеррманн
Фото: https://t.me/piimauz
Хабар берилганидек, Президент таълим муассасалари агентлиги делегациясининг Мюнхендаги учрашувлари давом этмоқда.
Кеча “Янги Ўзбекистон” университети фахрий ректори профессор Волфганг Ҳеррманн билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда университетда амалга оширалаётган ишлар юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида профессор ўз тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ўқув қўлланмалари, дарслар мазмуни, университет учун тайёрланган материаллар ҳамда педагоглар малакаси юзасидан фикр алмашилди.

— “Янги Ўзбекистон” университетида маҳаллий ва хорижий саноат корхоналари билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, талабаларнинг амалиёт ўташи учун кенг имкониятлар тақдим этиш алоҳида аҳамиятга эга. Сингапур тажрибасида ҳам айнан шуни кўриш мумкин. Бу билан ҳозирги бозор учун талабгир кадрлар етиштириб чиқариш мумкин. Чунки, корхоналар ҳам малакали кадрларга муҳтож, — деди Волфганг Ҳеррманн.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг