Корея Республикаси Президенти рафиқаси билан Тошкентга етиб келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Бугун, 13 июнь куни Корея Президенти юртимизга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Корея Президенти турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг