Корея билан иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилинади
Фото: “Халқ сўзи”
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-339, 19.10.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Ҳукуматлари ўртасида Иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг