Кўприк қулаб тушди
Россиянинг Москва областида кўприк қулаб тушди, деб хабар берди РИА “Новости”.
Гап Волоколамск туманидаги Лама дарёси орқали ўтган кўприк ҳақида кетмоқда.
Кўприк унинг устидан юк билан тўла МАЗ автомобили ўтиб кетаётганда бузилиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг