Кўплаб мамлакатларда 3 август — Тарвуз куни сифатида нишонланади
Тарвуз куни илк бор Америкада нишонланган бўлиб, кейинчалик айнан 3 август санасида йўл-йўл тарвузларни сотиб олиш анъанаси кўплаб мамлакатларга тарқалган.
Биласизми, Жанубий Америка тарвуз ватани ҳисобланади. Дунёда ушбу полиз маҳсулотининг 1,2 мингга яқин нави бор.
Маълумот ўрнида, тарвуз таркибида калий ва магний каби минерал моддалар бор. Шу боисдан мазкур маҳсулот асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, тарвузнинг антиоксидантлик хусусияти ҳам юқори. Витамин А ва B, картоноидга бой бўлган тарвуз яллиғланиш ва организмнинг эрта қаришини олдини олади. Таркибида сув, витамин ва минераллар юқорилиги эса ҳужайраларни ички томондан намлантириб, тери қуриши ва ажин тушишининг олдини олади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг