«Комо» жамоаси «Наполи»ни мусобақадан чиқариб юборди

11:00 11 Февраль 2026 Спорт
274 0

Кеча, 10 февраль куни Италия кубоги мусобақасининг чорак финал ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Наполи» клуби Неаполь шаҳридаги «Диего Армандо Марадона» стадионида «Комо» билан беллашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида «Комо» ярим ҳимоячиси Мартин Батурина ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада «Наполи» ярим ҳимоячиси Антонио Вергара мувозанатни тиклади.

Экстра-таймларда эса ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясига келиб эса, «Комо» жамоаси ғалабани илиб кетди. «Наполи» сафидан саккизинчи зарбани йўллаган Станислав Лоботка гол ура олмади. Шу тариқа, серия 6:7 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, «Комо» жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди. Маълумот учун, Италия кубогининг амалдаги соҳиби — «Болонья» ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум финалида «Милан»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер