Кўмир ишлаб чиқариш ҳажми 782,1 минг тоннага ошган

23:36 12 Август 2021 Иқтисодиёт
522 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 2 291,7 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан кўмир ишлаб чиқариш ҳажми 782,1 минг тоннага ошган ёки ўсиш суръати 151,8 фоизни ташкил этган.

Кўмир ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:

- январь ойида 287,7 минг тонна (ўсиш суръати 74,7 фоиз);

- январь-февраль ойларида 601,5 минг тонна (86,3 фоиз);

- январь-март ойларида 985,0 минг тонна (93,7 фоиз);

- январь-апрель ойларида 1 444,5 минг тонна (118,9 фоиз);

- январь-май ойларида 1 854,0 минг тонна (135,7 фоиз)ни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер