Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди

11:50 03 Май 2024 Сиёсат
351 0

Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари бўлган яқин ҳамкорларимиз ва янги шерикларимиз иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.

Кенгаш ўтган даврда ўзининг самарали фаолиятини яққол намоён этгани таъкидланди. Кенгаш аъзоларининг кўмаги ва алоҳида эътибори натижасида ислоҳотларимизга катта ёрдам берадиган ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Улар илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол татбиқ этаётганини таъкидлаб, Президентимиз инвесторларга Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер