Кўксарой қароргоҳида Корея Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Кўксарой қароргоҳида шу кунларда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Тадбирдан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
















Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг