Кўҳна Хива шаҳрида “Қовун сайли” ўтмоқда
Фото: Халқ сўзи
Айни дамда Хива шаҳрида “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтаётир.
Uzbektourism.uz telegram-канали хабар қилишича, фестивалда 12 вилоят, 11 ҳудуд ва 2 шаҳар, жумладан, фермер хўжаликлари, давлат идоралари ва хусусий ташкилотлар иштирок этмоқда. Ҳаммаси бўлиб 40 гектар майдонда 66 та павильон жойлашган.
Маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қари қиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, “Кўк гулоби”, “Бўрикалла” ва бошқа қовун навлари тақдим этилмоқда.
Павильонларда турли мева-сабзавотлар, қандолатчилик, асаларичилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик кўргазмалари ҳамда концерт дастури намойиш этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг