Кофир-қалъада геофизик тадқиқотлар олиб борилди
Халқаро Марказий Осиё тадқиқотлари институти (MIIKAS) мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида Кофир-қалъа ҳудудида илмий ҳужжатлар асосида геофизик тадқиқотлар олиб борди.
Тадқиқот 2022 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон — Италия археология лойиҳаси доирасида ўтказилди. Доктор Симоне Мантеллини бошчилигидаги гуруҳ томонидан илгари ўрганилмаган иккита жойда археологик қазишмалар олиб борилди.
Ушбу археологик экспедиция 4 йиллик КАЛАМ лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Volkswagen Stiftung томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа Кофир-қалъа ҳудудида археология парки яратишга йўналтирилган. Ушбу мақсад йўлидаги илк қадам сайёҳлар учун марказ қуриш ҳисобланади.
Кофир-қалъа манзилгоҳи Буюк Ипак йўлининг ажралмас қисми бўлган, шу сабабли бу ҳудудда археологик тадқиқотлар ўтказиш ва археология парк ташкил этиш алоҳида эътибор талаб қилади.
Лойиҳа ишида халқаро меъёр ва қоидалар, шунингдек, замонавий ҳужжатлаштириш усулларидан фойдаланилди. Геофизик тадқиқотлар режалаштирилаётган сайёҳлар маркази ўрнида, қалъа ва Шаҳристоннинг илгари ўрганилмаган иккита объектидаги археологик иншоотларни аниқлаш учун ўтказилди.
Текширув натижалари келгуси археологик тадқиқотлар ва Кофир-қалъанинг қадимиКофир-қалъа ўрнида археологик парк барпо этилишига ёрдам беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг