Кўчмас мулк тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни қидириш, танишиш ва олиш имконияти яратилди
Кадастр агентлигининг davreestr.uz ахборот тизимида янги имкониятлар яратилди.
Унга кўра, фуқаро ҳамда тадбиркорларга кўчмас мулк тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни қидириш, танишиш ва олиш имконияти яратилди.
Кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни кадастр рақами, паспорт серияси рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахслар учун), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали қидириш мумкин.
Фойдаланиш тартиби қандай?
Кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни davreestr.uz манзилидаги ахборот тизимига кириб, кадастр рақами, паспорт церийаси рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахслар учун), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кабилардан бирини киритиш орқали қидиришлари ва олишлари мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг