Кобулдаги масжидлардан бирида портлаш содир этилди. Қурбонлар бор

21:21 12 Июнь 2020 Дунё
1045 0

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ғарбидаги Шер Шаҳ Сури масжидида портлаш содир этилди.

Бу ҳақда "TOLOnews" Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар тарқатди.

Портлаш оқибатида тўрт киши, шу жумладан масжид имоми ҳам ҳаётдан кўз юмган. Яна олти киши тан жароҳати олган.

Манбага кўра, масжидда жума намози ўқилаётган пайтда қўлбола портлатиш мосламаси ҳаракатга келтирилган. Ушбу хунрезлик ким томонидан амалга оширилгани ҳақида маълумот йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер