Кластерлар қисқа вақтда катта ўзгаришларга замин яратди
Сайловолди учрашувларида кластерлар раҳбарлари томонидан айтилган муаммоли масалалар ҳал этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан кейин ўтказган дастлабки видеоселектор йиғилиши қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш, аниқроғи, ушбу соҳа олдидаги муаммоли масалаларни ҳал этишга бағишланди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки жойлардаги сайловолди учрашувларида кластерлар раҳбарлари ва иштирокчилари ўзларини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар борлигини билдиришган эди. Ўшанда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ушбу масалалар тизимлаштирилиб, албатта, ўз ечимини топишини айтганди.
Қарангки, ушбу жараён кутилганидан ҳам эрта бошланиб, бирдан амалий ишларга ўтилди. Бу келгуси беш йилликда мўлжалланган дастурий вазифалар ижроси изчил таъминланишидан яққол далолатдир.
Пахта толаси экспорти батамом тўхтатилди
Мустақилликнинг дастлабки йилларида юртимизда етиштирилган пахта хом ашёсининг тахминан 7 фоизи ўзимизда қайта ишланиб, 2016 йилда бу кўрсаткич жами 37 фоизга етказилган бўлса, бугунги кунда Ўзбекистон ўз пахта толасини 100 фоиз қайта ишлаш қувватига эга бўлди. Натижада хом ашё экспорти батамом тўхтатилди. Аксинча, қайта ишланиб, қўшимча қийматга эга маҳсулот сифатида экспорт қилина бошланди.
Табиий савол туғилади, ўтган қисқа даврда бунга қандай эришилди?
Шубҳасиз, бу Президентимиз ғояси ва ташаббуси асосида қишлоқ хўжалигида кластер тизими жорий этилгани, экин майдонлари пахта-тўқимачилик кластерларига берилгани шарофатидир.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тизимида 124
Бир мисол, Наманган вилоятида кластер тизими жорий этилмасдан олдин пахта ҳосилдорлиги 24 центнерни ташкил этарди, холос. Тармоққа кластер кириб келгач, ўртача ҳосилдорлик 11 центнерга кўтарилиб, бу йил 35 центнерга етказилди. Натижада 60 минг тонна қўшимча саноат хом ашёси йиғиштириб олинди. Бунинг бош омили манфаатдорлик билан изоҳланади. Ахир пахта хом ашёсига буюртмачи ҳам, уни етиштирувчи ва қайта ишловчи ҳам кластерларнинг ўзи ҳисобланади. Шу маънода, мўл ва сифатли хом ашё етиштиришдан, аввало, унинг ўзи манфаатдор!
Интенсив ва тежамкор технологиялар самара берди
2017 йилда мамлакатимизда етиштириладиган ялпи пахта ҳосилининг бор йўғи 0,9 фоизи кластерлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 15,1 фоизни, 2019 йилда 68 фоизни, 2020 йилда 91 фоизни ташкил этди. Жорий йилдан эътиборан пахта хом ашёси 100 фоиз пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан етиштириляпти.
Чиндан ҳам, кластерлар 2021 йилда 1 миллион гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришлаган бўлса, пахта ҳосилини ҳар қачонгидан эрта йиғиштириб олишга муваффақ бўлинди. Ўтган мавсумларга таққослайдиган бўлсак, бу йилги пахта йиғим-терим мавсуми охирги 30 йилликдаги энг тез ва уюшқоқлик билан ўтказилгани билан ажралиб турибди. Жорий йилги ноқулай об-ҳаво шароитида бунга эришиш осон бўлгани йўқ, албатта.
Йил боши аномал совуқ кунларга бой бўлиб, чигит экиш анчайин кечиккан бўлса, ёз ойларидаги қурғоқчил ва иссиқ ҳавонинг ғўза шонаси, гули ҳамда ҳосил туганакларига салбий таъсири сезилди. Аммо мавсумнинг ўзига хосликлари инобатга олиниб, тезкор чора-тадбирлар кўрилгани, интенсив агротехнологиялар қўлланилгани туфайли ҳосил сақлаб қолинди. Ўз навбатида, сентябрь ойининг қуруқ ва иссиқ келиши ғўза туплари учидаги кўсакларнинг табиий ҳолда тезроқ очилишига сабаб бўлди. Бу эса ёз ойларида жазирама иссиқда қисман йўқотилган ҳосил ўрнини қоплаш имконини берди. Натижада республикада пахта ҳосилдорлиги 85 — 90 фоиз бўлиши ҳақидаги прогнозлар ўзини оқламади. Мўлжалдаги ҳосил етиштирилиб, юксак пахта хирмони яратилди.
Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, мавсумда мажбурий меҳнат, болалар меҳнати каби салбий ҳолатларга мутлақо йўл қўйилмади. Аксинча, ҳосил кластерлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар кўмагида териб олинди. Қолаверса, пахтачиликни механизациялаштириш ишлари жадаллашмоқда. Биргина Жиззах вилоятида пахта далаларига 401
Давлатимиз раҳбари матбуотга берган биринчи интервьюсида алоҳида таъкидлаганидек, «Аҳвол шу даражага етиб борган эдики, уйимизнинг томигача пахта экдик, лекин косамиз оқармади. Мактаб болаларини ҳам пахтага ҳайдадик. Севимли шоиримиз Абдулла Орипов ўз даврида чуқур дард ва изтироб билан «Миллион эгатларга сочилган ўзбек», деб ёзганидек, юз йил эгилиб пахта тердик.
Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион одам пахта теримига мажбуран сафарбар этиларди. Мана, уч йилдан буён улар бу машаққатдан қутулди. Қанчалик қийин бўлмасин, бу соҳада биз бозор иқтисодиётининг синалган ва самарали усулларини, жумладан, кластер тизимини жорий этдик. Кластерлар ёрдамида гектаридан пахта бўйича 50 центнер, ғалла бўйича 100 центнердан ҳосил олишни кўзлаяпмиз ва бу марраларга, албатта, эришамиз».
Соҳада қўл меҳнатининг кескин қисқаришида кластерлар томонидан 5 мингдан ортиқ юқори унумли техникалар олиб келингани, шу жумладан, 660
Ҳосилдорлик 60 центнерга кўтарилади
Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидлаганидек, кластерлар қисқа вақтда катта ўзгаришларга замин яратди. Келгусидаги режалар эса янада улкан. Яқин беш йилда ҳосилдорликни камида 2 баробар кўтариш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, экспортни 7 миллиард долларга етказиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошириш мақсад қилинган.
Халқимизда «Сара уруғ — ҳосил бўлиқ» деган пурмаъно ҳикмат бор. Бундан англашиладики, юқори ҳосилдорликка эришишнинг бирламчи шарти сифатли нав ва уруғликка эга бўлишдир. Шунинг учун Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тизимидаги кластерларда ҳар бир ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос, касаллик ва ҳашаротларга чидамли, айни пайтда экстремал шароитларга мослашувчан навларни танлаб экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эндиликда кластерларга ғўза ва ғалланинг энг ҳосилдор навларини импорт қилиш ва мустақил жойлаштиришга рухсат берилаётгани эса бу борадаги ишларимизни жонлантириб юборди. Қолаверса, илмий-тадқиқот институтларига юқори авлодли уруғликлар тайёрлаш учун 10 миллион доллар ажратилиши, келгуси 2 йилда ғўзанинг 40 дан зиёд янги навлари синовдан ўтказилиб, энг истиқболли 10
Шу билан бирга, кластерларнинг сув тежовчи технологияларни жорий этиш,
Эскича молиялаштириш тартиби тўлиқ ўзгаради
Тан олиш керак, кейинги пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасида инқилобий ўзгаришлар рўй берди. Аввало, маъмурий ва тартибга солувчи тўсиқлар бартараф этилиб, соҳага бозор муносабатлари жорий қилинмоқда. Энг катта енгиллик эса давлат роли қисқартирилиб, хусусий секторга берилаётганлигидир. Бу жараёнда пахта-тўқимачилик кластерларига ҳам қўшимча имтиёзлар тақдим этиляпти.
Пахта-тўқимачилик кластерлари олдига қўйилаётган қишлоққа саноатни олиб кириш, чекка ҳудудларда минглаб янги иш ўринлари яратиш, қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш каби устувор вазифалар ижросини тўла-тўкис таъминлашда битта масала — молиялаштиришдаги номутаносибликлар орқага тортиб турган эди.
Аксарият тадбиркорлар амалдаги молиялаштириш тартиби кластерларнинг ишлаб чиқариш циклига мос келмаслиги сабабли маблағ етишмовчилигига дуч келишаётганди. Негаки, ҳозирги молиялаштириш тизимига кўра, кредитлар атиги 1 йилга берилади. Бу эса пахта етиштириш умумий харажатларининг кўпи билан 60 фоизини қоплайди, холос. Қолган қисми ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш занжирининг кейинги босқичларини молиялаштириш учун тадбиркорлар юқори фоизли (йиллик 25-26 фоизли) қўшимча кредитлар олишга мажбур бўлмоқда.
Президентимизнинг ташаббуси билан молиялаштиришдаги муаммолар тўлиқ ҳал этиляпти. «Энг асосий муаммо — амалдаги эскича молиялаштириш тартиби. У соҳани ривожлантириш бўйича қўйилган талабларга мутлақо жавоб бермаяпти. Пахта-тўқимачилик кластерлари кредит муддатларини узайтириш ва миқдорини кўпайтиришни сўраяпти. Ҳозирда кластерларга кредит 11 ой муддатга ажратилади. Пахта хом ашёсини етиштириб, уни қайта ишлашга эса камида 24 ой керак. Ерни экишга тайёрлаш октябрда бошлансада, кредит 3-4 ой кечиктириб, январь-февраль ойларидан ажратилади. Бу эски тизим энди тўлиқ ўзгаради”, деди давлатимиз раҳбари.
Янги молиялаштириш тартибига кўра, эндиликда пахта ҳосилини молиялаштириш ерни шудгорлаш даври, яъни октябрь ойидан бошланади. Энг муҳими, бундан буён, кластерларга кредитлар 24 ой муддатга ажратилиб, унинг имтиёзли даври амалдаги 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади. Олинган кредитларни қайтаришда ҳам енгилликлар бериляпти. Яъни хом ашёни энг камида калава ип ва матога айлантиргандан кейин сўндирилади. Бу тизимни жорий этишга бюджетдан 10 триллион сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.
Бинобарин, пахта-тўқимачилик тармоғи тикилган сармоя тез қайтадиган йўналиш эмас. Пахтани етиштиришдан тортиб, чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб бериш жараёни ўртача уч йил давом этади. Содда қилиб айтганда, биринчи йил сарфланган маблағ уч йилдан кейин қайта бошлайди. Президентимиз соҳанинг шу каби ташқаридан қараганда илғаб бўлмайдиган ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, кредит ажратиш, унинг фоизи ва қайтариш муддатини белгилаш тартибини ўзгартиришга қарор қилгани биз, кластер иштирокчиларининг руҳиятини кўтарди, янги бизнес лойиҳаларига қўл уришга рағбатлантирмоқда.
Ҳозирги вазифа — чуқур қайта ишлашни кенгайтириш
Сир эмаски, узоқ йиллар давомида аграр соҳага етарли эътибор қаратилмагани, бозор иқтисодиёти тамойиллари амалда жорий қилинмагани, қишлоқ хўжалиги ишчиларида манфаатдорлик ҳиссининг пастлиги оқибатида соҳа ривожи сустлашди. Унинг саноатлашуви эса деярли кузатилмади. Охир-оқибат минг машаққатлар эвазига етиштирилган пахта, асосан, хом ашё, қисман калава ип сифатида экспорт қилинди. Бунинг фойдасини хориждаги қайта ишлаш компаниялари кўрди.
Шу боис
Ҳисоб-китобларга қараганда, 1 килограмм пахта толаси хом ашё сифатида сотилса, унинг қиймати 1,5 долларни ташкил этади. Агар ундан калава ип йигириб сотилса, баҳоси 2,5-3 долларга етади, матога айлантирилса, айтайлик, жинси матоси тўқилса 5 — 7 долларгача қиймат қўшилади. Шу матодан тайёр кийим-кечаклар тикилса, 15 — 25 доллар қўшимча қиймат ҳосил бўлади. Кластерларни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида асосий эътибор чуқур қайта ишлашга қаратилаётганининг асл сабаби ҳам мана шу — кўпроқ фойда олиш, қишлоқ хўжалиги ишчилари ва саноат ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш.
Таъкидлаш керакки, юртимизда қисқа фурсатларда пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган босқичларни қамраб олган 125
Яна бир пахта-тўқимачилик кластери — Косон туманидаги «Бунёдкор» МЧЖда умумий қиймати 15 миллион евролик «Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш» лойиҳаси ижроси ҳам жадаллашган. Мазкур лойиҳа доирасида хориждан энг замонавий технологик ускуналар олиб келиниб, 5 минг 900 тонна калава ип ва мато билан бирга, йилига 8 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилади. 1 мингга яқин иш ўринлари яратилади.
Ҳозир корхона томонидан Россия, Туркия, Покистон ва МДҲ давлатларига калава ип экспорт қилинаётган бўлса, жорий йилнинг тўртинчи чорагидан эътиборан маҳаллий ва хорижий буюртмачиларга тайёр матолар, кийим-кечаклар ҳам етказиб берила бошланади.
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тизимидаги субъектларда амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар ҳақида сўз кетганда, Мингбулоқ туманидаги «Аrt Soft Textile Cluster” кластери томонидан қурилаётган пахтани қайта ишлаш заводи, Вобкент туманидаги «Вобкент тола кластер» кластерида мато тўқиш ва бўяш фабрикаларини ташкил этиш ҳаракати бошлангани каби яна ўнлаб истиқболли лойиҳаларни санаш мумкин. Улар саноат салоҳиятини кўтариш баробарида, минг-минглаб ишчиларни бағрига олиб, камбағалликни камайтиришга хизмат қилади. Бу эса кластер лойиҳаларининг ижтимоий аҳамияти ҳам катта эканлигидан далолат беради.
Кредит олишда пахта толасини гаровга қўйиш мумкин
«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғига эга тўқимачилик, тикув-трикотаж маҳсулотлари бугун дунёнинг барча қитъасига, 70 дан ортиқ хорижий давлатларга етказиб берилмоқда. Соҳадаги йиллик экспорт ҳажми эса 2 миллиард долларга етказилди. Шубҳасиз, 30 йиллик мустақил тараққиёт йилларида эришилган ушбу натижалар ибратомуз. Аммо масалага мавжуд имконият ва шароитдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, ҳали натижалар салоҳиятимиз даражасида эмаслиги ойдинлашади. Масалан, мамлакатимизда йилига ўртача 1 миллион тонна пахта толаси тайёрланса, шундан камида 15 — 25 миллиард долларлик қўшимча қиймат яратиш, экспортни эса кескин кўтариш мумкин.
Бунга эришиш учун 2021 йил якунига қадар экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга чиқариш кутиляпти. Ушбу рақамларни йил сайин ошириш учун давлатимиз томонидан зарур барча шарт-шароит муҳайё қилинмоқда. Масалан, матони бўяш ва аралаш мато ишлаб чиқарадиган ускуналар хариди учун корхона қувватига қараб, давлат ҳисобидан молиявий грантлар берилади. Бундай лойиҳаларни кредитлаш учун 150 миллион доллар маблағ ажратилади.
Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан паст ставкаларда 100 миллион долларлик янги кредит линияси очилади. Ушбу турдаги маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси уч йил муддатга амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоиз қилиб белгиланади. Шунингдек, уларга мол-мулк солиғини уч йилга кечиктириб тўлаш имконияти ҳам берилади. Бунинг ҳисобига, корхоналар ихтиёрида йилига камида 500 миллиард сўм маблағ қолади.
Яна бир қулайлик шуки, келгуси йилдан калава ипни қайта ишлайдиган кластерларга кредит олишда пахта хом ашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади.
Президентимиз томонидан шу каби имтиёз ва енгилликлар тақдим этиш орқали кластерлар хўжаликларига катта ишонч билдирилмоқда. Давлат даражасида кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборни барча кластер раҳбарлари чуқур ҳис қилиб турибди. Буни замонавий қувватларни ишга тушириш, чуқур қайта ишлаш ҳажмини муттасил ошириш, янги брендлар яратиш, ташқи бозордаги рақобатни енгиш ва маҳсулот экспорти географиясини кенгайтириш орқали, албатта, оқлаймиз. Бинобарин, яратиб берилаётган қулай агробизнес муҳити ички имкониятларни юзага чиқаришга кенг йўл очмоқда. Шундай экан, сифатли ва рақобатдош маҳсулотларимиз билан жаҳон бозорларини, албатта, забт этамиз.
Муртазо РАҲМАТОВ,
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси,
республикада хизмат кўрсатган иқтисодчи, сенатор.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг