Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид — Расул Кушербаев
Фото: Архив сурат
Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йили учун дарсликларнинг ижара нархлари белгиланганди. Ижтимоий тармоқларда дарсликларнинг нархи турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади», деб белгиланган.
Ушбу Конституцион норма талабларидан келиб чиқилса давлат умумтаълим мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар бепул ҳисобланади. Бунда дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ҳам.
Шу боис, мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага бериш ҳам Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз.
Бу бизнинг нуқтаи назаримиз ва уни тўғри, деб ҳисоблаймиз. Бироқ бу борадаги якуний хулосани Конституциявий судимиз билдирганида янада мақсадга мувофиқ иш бўларди» — дейилади депутат муносабатида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг