Китоб туманида “Shahri Kesh city” тураржой мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

16:21 25 Сентябр 2023 Жамият
546 0

Фото: “Халқ сўзи”

Китоб туманининг Янги замон маҳалласи ҳудудида “East dream engineyering“ масъулияти чекланган жамияти томонидан “Shahri Kesh city” янги тураржой мажмуаси қурилишига старт берилди.

Қарийб беш гектар майдонда барпо этиладиган ушбу йирик мажмуада ҳар бири 5 қаватдан иборат бўлган ва 1260 хонадонга мўлжалланган 30 та кўп қаватли уй қад ростлайди.

Фото: “Халқ сўзи”

— Мажмуада инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган барча шароитлар яратилиши лойиҳага киритилган, — дейди Китоб тумани ҳокими ўринбосари Баҳодир Тўраев. —  Жумладан, мажмуанинг олд қисмидаги 1-2 қаватларда йирик савдо дўконлари, болалар майдончалари, автотураргоҳлар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жой олади. Биноларнинг иситиш тизими марказлашган ҳолда кўмир ва табиий газ билан иситишга мослаштирилган ҳамда қуёш панеллари билан таъминланади. Шунингдек, оқова сув тизими Туркия давлатида ишлаб чиқарилган махсус қурилмалар орқали тозаланиб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликларининг ер майдонларини суғориш учун йўналтирилади.

Фото: “Халқ сўзи”

Мажмуага тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими Муратжон Азимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер