Кинокарвоннинг Қашқадарё вилоятига сафари бошланди
Кинематография агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштирилган, таниқли киноижодкорлардан таркиб топган Кинокарвоннинг навбатдаги сафари Қашқадарё вилоятига бўлади.
Бугун эрта тонгдан таниқли киноижодкорлар таркибидан йиғилган Кинокарвон Қашқадарёга жўнаб кетди.
Шунингдек мазкур Кинокарвон акциясига Миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг "Киноклуб" ихтисослаштирилган автотранспортлари ҳам жўнаб кетди. Кинокарвон акцияси доирасида вилоят ҳудудларида ижодкорларнинг халқимиз билан ижодий учрашувлари, миллий фильмлар намойишлари ва маданий кечалар ташкиллаштириш кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг