Кимлар навбатсиз чипта олиши мумкин?
Иллюстратив фото
Чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда қуйидагилар фойдаланади:
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган шахслар;
уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
Чернобил АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар;
Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари;
Ички ишлар вазирлиги ходимлари;
«Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган шахслар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг