Кимдир имкониятлардан фойдаланиб янада юқорироқ натижалар кўрсатмоқда, кимдир эса вақтини беҳуда ўтказиш билан овора — вазир
Янги марраларга интилган ёшларимиз учун ҳозирги вақтда жуда кўп имкониятлар бор, лекин кимдир бу имкониятлардан фойдаланиб янада юқорироқ натижалар кўрсатмоқда, кимдир эса вақтини беҳуда ўтказиш билан овора…
"Бугун Seeds for the Future лойиҳасининг 15 нафар ғолибларини тақдирлаб, дастурнинг кейинги Қатар давлатида ўтадиган босқичига муваффақиятлар тиладик. Ушбу дастурда иштирок этаётган университетлардаги минглаб талабалар орасидан айнан бу ёшларимиз шу ергача етиб келишгани, албатта, улар юқори мақсад белгилаб, ўз устиларида ишлаб, натижага ҳаракат қилишларидан даракдир. Шу билан биргаликда, мамлакатимизда тўққизинчи йил амалга оширилаётган бу дастурга хафсала билан ҳаракат қилмаган талабалар ҳам талайгина…
Куни кеча давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида барчани айнан таълимга эътибор қаратишга чақирдилар. Бу чақириққа муносиб жавоб сифатида барча узоқни кўзлаган компаниялар ҳам шу каби корпоратив ижтимоий масъулиятларини бажариш бўйича ҳаракатларига айнан таълимни қўллаб-қувватлашни инобатга олишлари муҳим. Шундагина бизни ёшларимиз янада юқорироқ марраларга эришадилар.
Бу дастур учун Huawei компаниясига ўз миннатдорчилигимизни билдиришимиз билан биргаликда, келгусида таълимга янада эътиборини кучайтиришини тилаймиз" дея изоҳ қолдирган Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг