Кийим ишлаб чиқариш бўйича қайси ҳудуд етакчи?
2025 йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 43,1 трлн сўмлик кийимлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Андижон вилояти – 19,7 трлн сўм;
- Наманган вилояти – 3,9 трлн сўм;
- Тошкент вилояти – 3,6 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри – 2,9 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 2,8 трлн сўм;
- Навоий вилояти – 2,1 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти – 1,8 трлн сўм;
- Бухоро вилояти – 1,8 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти – 1,3 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти – 634,9 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 576,3 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 565,9 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 560,3 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 442,2 млрд сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 21,7 фоизга ошди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг