Хўжайлидаги хонадонда қарийб 627 миллион сўмлик газ ўғирланди
Хўжайли туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Хўжайли туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, туманнинг «Жанга жап» ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М. А. хонадонида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 626 миллион 664 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ишга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг