Ховосда замонавий озиқ-овқат саноат технопарки ташкил этилади

17:26 17 Май 2023 Жамият
491 0

“Сирдарё вилоятида замонавий озиқ-овқат саноат технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда кўра, Ховос тумани “Янгиер” МФЙ ҳудудида 10 гектар майдонда “Ховос озиқ-овқат саноат технопарки” ташкил этилади.

Саноат технопарки ҳудудида маъмурий бино, иншоотлар, музлатгичли камералар ва омборлар ташкил этилиши, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, калибрлаш, саралаш ва қадоқлаш бинолари барпо этилиши белгиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер